Жорий йилнинг 19 сентябрь куни тунги соат 1:05 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи М-37 халқаро автомагистрал йўлининг 107-километрида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.Жабборов бошқарувидаги «Mercedens-Bens» юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, мазкур воқеа натижасида автоулов юкхонасидаги 20 та той пахта ёниб кетган. Туман ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси воқеа жойига тунги соат 01:13 да етиб борган. Ёнғин тунги соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Айни вақтда ушбу ёнғин сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.