Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги GM Uzbekistan филиали текширувдан ўтказилиб, фаолиятида тизимли хато ва камчиликларга йўл қўйган бир қатор филиал ходимлари ишдан бўшатилди, дея хабар қилди автоишлаб чиқарувчи матбуот хизмати.

Шу муносабат билан янги тайинловлар амалга оширилди. Жумладан, Дилшодбек Назаров харидлар ва маҳаллийлаштириш бўлими харидлар секцияси бошлиғи бўлди.

Транспортларга хизмат кўрсатиш секциясига эса Ўткирбек Хусаинбеков бошлиқ этиб тайинланди. Расулбек Қуронбоев эса марказий юклаш майдончаси бошлиғи бўлди.

Яна бир қатор ходимлар янги лавозимларга тайинланди.