Комил Алламжонов президент администрацияси раҳбари ўринбосари — Ўзбекистон президенти матбуот котиби лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг давлат раҳбари маъмуриятидаги ахборот манбаси хабар қилди. Ушбу қарор сабабини аниқлашнинг имкони бўлмади.

Комил Алламжонов мазкур лавозимга президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 августдаги фармони билан тайинланган эди.

Президент матбуот котиби ҳамда давлат раҳбари ижро аппарати раҳбари ўринбосари лавозимига эса ўтган йилнинг декабрида тайинланган.

Комил Алламжонов (1984 й. т.) — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (2006) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси.