Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов АҚШда профессионал боксдаги биринчи жангини ўтказди. Ушбу баҳсда унга мезбон боксчи Арон Жамил Холлис рақиблик қилди. Элнур ушбу жангда рақибини нокаутга учратди ва проф рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Холлис бугунги кунгача профессионал боксда 12 та жанг ўтказган. Уларнинг 4 тасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут билан). 8 та жангда эса мағлубиятга учраган (5 таси нокаут).