Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 1 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшаган Х.Б. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасини «Оқсой» маҳалласидан ўтувчи «Самарқанд-Қарши» йўлининг 34-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб бурилаётган С.П. бошқарувидаги «Volvо» русумли юк автомашинаси ён томонига бориб урилган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.