Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг ETKA Co Enerji компанияси шамол электр станциясини қуради. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Мазкур лойиҳа Сурхондарё вилоятини 2019−2030 йилларда ривожлантириш Концепцияси доирасида амалга оширилади.

Айни пайтда техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилаётган лойиҳани 2020 йилгача фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Мутахассисларнинг фикрича, тоғли туманда шамолдан арзон электр энергияси олиш учун қулай имконият мавжуд. Бу ерда 600 мВт. электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган йирик лойиҳа фойдаланишга топширилгач, Бойсун ва Шеробод туманларидаги истеъмолчиларни муқобил электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш сифати янада ошади, энергия узилишларига тўлиқ чек қўйилади. 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.