Қаршида 23 киши 27 сентябрь куни «Бахтли оила» тўйхонасида бўлиб ўтган тўй маросимидан сўнг «ўткир гастроэнтерит» ташҳиси билан шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 28 сентябрь куни Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 16 киши, 29 сентябрда эса яна 7 киши келтирилган. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.