Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, президент дастлаб Агра шаҳрига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси аэропортда тантанали кутиб олинди.

Президент бу ерда жаҳонга машҳур Тож маҳал обидасини бориб кўради.

Давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар эртага Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.