Шанба куни 18:42 да Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида эпицентри Навоий вилоятининг Нурота туманида (Тошкентдан 282 км ғарбда) жойлашган ер ости силкинишлари қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар қилишича, эпицентрда зилзила магнитудаси 4, ўчоқ чуқурлиги эса 34 км ни ташкил этди.

Ер ости силкинишлари кучи Навоийда (эпицентрдан 69 км) 3, Самарқанд (120 км), Бухоро (156 км) ва Жиззахда (158 км) — 2 бални ташкил этди.