25 сентябрь куни соат 21:30 ларда Узун тумани «Маландиён» маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А. томонидан яшаш уйи ертўласидан Т.А.нинг вояга етмаган қизи Ш. А.нинг жасади тан жароҳатлари билан топилган, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқаро А.Х. 25 сентябрь куни қариндошининг уйида таъмирлаш ишларини эрталаб тахминан 08:00 ларда бошлаб, шу куни соат 13:00 ларда бирга ишлаётган икки шериги билан тушлик қилиб, бир шиша ароқ ичади. Шундан сўнг соат 14:50 атрофида қариндоши Ф.Ш.нинг қўшниси Т.А.нинг яшаш уйига бориб, унинг қизи Ш. А. билан уйининг ертўласида қизнинг қаршилигига қарамасдан жинсий алоқада бўлиб, номусига тегади ва сўнг қасддан бўғиб ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 26 сентябрь куни ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в» ва «з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.