Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги аҳоли гавжум жойлар, аэропорт, темир йул вокзали, шаҳар марказий кўчалари, хиёбонлар, истироҳат боғларида шаҳарга ташриф буюрувчи меҳмонларга «эзгулик патрули» ходимлари йўл-йўриқлар кўрсатиб, лозим бўлганда ёрдам қўлини чўзмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда маҳаллий аҳоли, хорижий сайёҳларнинг шаҳар бўйлаб хотиржам саёҳат қилиши, Қарши шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини ҳамда шаҳар осудалигини таъминлаш мақсадида ушбу хизмат ташкил этилди.