29−30 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилади. Мусобақада жаҳоннинг 20 мамлакатидан 40 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Жаҳон кубогида ўзбекистонлик Оксана Чусовитина ҳам қатнашади.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу мусобақа Токио-2020 олимпия ўйинларига рейтинг очколарини беради.