Жума куни эрталаб Миробод тумани Фарғона йўли кўчасидаги «Қўйлик ота» бекати яқинида 45-йўналишда ҳаракатланувчи Merсedes Benz Conecto LF автобуси ёниб кетди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Автобус 4- автобус саройига тегишли бўлиб, «Қўйлиқ-2» мавзуси-Бошлиқ мавзеси йўналишида ҳаракат қилаётган бўлган.

ИИББ ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин тўғрисидаги хабар 7:58 да келиб тушди. Ёнғинга автотранспорт воситаси ёнилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ёнғин ўт ўчириш хизмати ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида автобуснинг мотор бўлмаси ёнган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.