Сенаторлар Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоровга парламент сўровини юборди. Бу ҳақдаги қарор 28 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи йиғилишида қабул қилинди, дея хабар берди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборотига биноан биринчи ярим йилликда 2 миллиондан ортиқ киши фермер хўжаликларида иш билан банд бўлган. Уларнинг 500 мингдан зиёди расман ишга жойлаштирилган, қарийб 1,5 млн киши эса норасмий банд бўлганлар.

Сўров юбориш ташаббуси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан илгари сурилди.

Парламент сўрови қишлоқ хўжалигида меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш ҳамда мазкур соҳадаги норасмий бандлик масалалари юзасидан юборилди.