Россиялик теннисчи Маргарита Гаспарян Тошкентда бўлиб ўтаётган мусобақанинг яримфиналида германиялик Мона Бартелга қарши кортга чиқди. Бу ҳақда olamsport.com сайти хабар берди.

1 соат 59 дақиқа давом этган ўйинда Гаспарян рақибини 4:6, 6:1, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Энди у финалда ҳамюрти Анастасия Потаповага қарши ўйин ўтказади.