Жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда проф рингда фаолиятини давом эттираётган боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 29 сентябрь (Тошкентда 30 сентябрь) куни АҚШда ўтказади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Профессионал боксдаги иккинчи жангида Жалоловга мезбон боксчи Томас Хаукинс рақиблик қилади.

Маълумот учун, Баҳодир май ойида профессионал рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда Уго Труилиони нокаут эвазига мағлуб этганди.

Томас эса 7 та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасини ўз фойдасига ҳал қилган (1т асида нокаут эвазига ғалаба қозонган). Учта жангда эса мағлубиятга учраган (1 та жангда нокаут бўлган).