«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг уч катта лавозимдаги ходимлари, жумладан автокорхоналарнинг техник жараёнлари бош муҳандиси, «Тошшаҳартрансхизмат» GPS назорати тизими масъули ва 5-автобус саройи директори ўз ишларида йўл қўйган камчиликлари туфайли лавозимларидан озод қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жамият фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Улардан бири — GPS назоратини тубдан такомиллаштириш, хусусан тизим орқали автобусларнинг қатновлари сонини автомат тарзда ҳисоблаб бориш белгиланган.

Шунингдек, босқичма-босқич диспетчерлик хизматидан воз кечган ҳолда, автобуслар ҳаракати назоратини тўла компьютерлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда.