Сирдарё туманида шу йил 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашина билан «Тадбиркор» МФЙ ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан кетиб қолгани ва уни қидириб топиш чоралари кўрила бошлаганди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган маълумотга кўра, фуқароларнинг берган муҳим маълумотлари ва ички ишлар органлари ходимларининг сайъи-ҳаракатлари туфайли ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Сирдарё туманида яшовчи И.Ш. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иш қўзғатилиб, ҳозирда адолатли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўз ўрнида, фуқароларга жиноят иссиқ изидан фош этилишида берган маълумотлари учун миннатдорчилик билдирамиз, дейилади хабарда.