Россия президенти Владимир Путин 18−19 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, дея хабар қилди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф доирасида биринчи ҳудудлараро Россия-Ўзбекистон форуми бўлиб ўтади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича, унинг мамлакат ташқи савдо айланмасидаги улуши 16 фоизга тўғри келди.

Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси, Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2,5 млрд доллари (экспорт — 811 млн, импорт — 1,7 млрд доллар) ташкил этди.