Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев президент Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 27 сентябрь куни Тожикистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси президенти кутиб олди.

Ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилади. Шавкат Мирзиёев эртага Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.