Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Президент қарорининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Ҳозирги вақтда нострификациялаш Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилмоқда. Унинг таомилини соддалаштириш таклиф қилинаётир.

Биринчидан, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни махсус синовларсиз (ёки соддалаштирилган тартибда) тан олиш амалиётини кенгайтириш ташаббуси билан чиқилди.


Қуйидагилар учун синовларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда:

Амалдаги норма

таълимнинг навбатдаги босқичида ўқишни давом эттириш ниятида бўлган фуқаролар;

Таълимнинг навбатдаги босқичида ўқишни давом эттириш ниятида бўлган фуқаролар эксперт комиссиясининг тегишли тавсияси олингандан кейин махсус синовлардан ўтадилар

етакчи жаҳон агентликлари рейтингига асосан жаҳоннинг энг яхши 1000 та олий таълим муассасалари жумласига кирадиган хорижий ОТМнинг дипломларига эга бўлганлар;

Етакчи жаҳон агентликлари рейтингига асосан жаҳоннинг энг яхши 500 та олий таълим муассасалари жумласига кирадиган хорижий ОТМ битирувчилари дипломлари синовларсиз нострификацияланади.

1992 йил 1 январга қадар хорижий ОТМга ўқишга кирган фуқаролар;

Регламентланмайди. Амалдаги низом фақат 1992 йилдан кейин берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларга татбиқ этилади.

аккредитация қилинган ёки лицензия асосида Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритадиган хорижий давлатларнинг бош олий таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар.

Махсус синовлар ўтказилмайди (ёки соддалаштирилган тартибда ўтказилади), башарти бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Президентнинг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомаларида назарда тутилган бўлса.


Иккинчидан, дипломларни нострификациялаш учун аризалар ва ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Илгари хабар берилганидек, бундай сервис Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий сайтида ишга туширилган, бироқ айни пайтда ҳавола ишламаяпти.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.