Турсунқулов Ўткир Назирович «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида бозор талабларини тадқиқ этиш, уни ривожлантириш истиқболини белгилаш Акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.