25 сентябрь куни А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» трассасининг Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтган 596- километрида Cobalt енгил автомобили ва Isuzu юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Cobalt (давлат рақами 95 779 NAA) қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Isuzu (90 W 082 HA) билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тўрт киши ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.