Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2018 йилнинг 22 сентябрь куни вақтинча «А.Т.Хўқандий» даҳасида яшовчи Политехника касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.И. ўзаро жанжал сабаб шу коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Э.М.га пичоқ билан жароҳат етказган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида Э.М. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.И. қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.