Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Б. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинасини Элбек кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилиб, автомашина ҳужжатлари текширилганида, мажбурий суғурта полисининг амал қилиш муддати ўтганлиги аниқлаган ва ушбу қоидабузарлик юзасидан фуқаро О.Б. ходимга маъмурий баённома расмийлаштирмасликни сўраб, эвазига пора тариқасида 10 АҚШ долларини таклиф қилиб, бераётган вақтида ушланди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан берилган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан О.Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.