6−18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси шарафини 16 спорт турида 37 нафар спортчи ҳимоя қилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Анъанага кўра, Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон байроқдори бўладиган спортчи номини маълум қилади. Унга кўра, эркин курашчи Муҳаммадрасул Раҳимов мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроқдори вазифасини бажаради.

Маълумот учун, Муҳаммадрасул бунгача қуйидаги натижаларни қайд этган:

2017 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медаль (Таиланд)

2018 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медаль (Ўзбекистон)

2018 йил: Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бронза медаль (Ҳиндистон).