25 сентябрь куни 17:30 атрофида Жиззах-Фориш-Қизилча 4P-36 автойўлининг Нурота тумани орқали ўтган 40−41- километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилоят ФВБга таянган ҳолда.

Toyota (рақами 001 M 004990) автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва Lacetti (рақами 85 B 464 DA) автомобили билан тўқнашади.

Toyota автомобилида бўлган икки нафар Покистон фуқароси ҳамда Lacetti автомобилида бўлган бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.

Toyota автомобилида бўлган бошқа йўловчи — Покистон фуқароси турли даражадаги тан жароҳатларини олди.

У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали жонлантириш бўлимига етказилди.