Нозимжон Мўминов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» телерадиоканалига вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда xs.uz хабар берди.

Нозимжон Мўминов бунга қадар «Yoshlar» телерадиоканали АЖ директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Нозимжон Мўминов 1976 йил Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона давлат университети, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Yoshlar» телеканалига раҳбарлик қилиб келган Мадамин Сафаров «O'zbekiston 24» телеканалига директор этиб тайинланган эди.