Мадриднинг «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич ФИФАнинг The Best-2018 танловида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2017/2018 йилги мавсумда «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш билан бирга Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати финалида ҳам ўйнади.

Унга мазкур танловда собиқ жамоадоши, эндиликда «Ювентус» сафида тўп тепаётган Криштиану Роналду ва «Ливерпул"нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ рақобат қилган эди.

The Best маросимида турли йўналишлар бўйича тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати қуидагича кўриниш олди:

Пушкаш соврини — Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср терма жамоаси)

Йил мураббийи — Дидье Дешам (Франция терма жамоаси)

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи — Рейналд Педрос («Лион»)

Йил дарвозабони — Тибо Куртуа («Реал», Бельгия терма жамоаси)

Йил мухлислари — перулик ишқибозлар

Йилнинг рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Давид де Хеа

Ҳимоячилар: Дани Алвес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Марсело.

Яримҳимоячилар: Лука Модрич, Н’Голо Канте, Эден Азар.

Ҳужумчилар: Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду.

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Марта («Орландо Прайд», Бразилия терма жамоаси)

Йилнинг энг яхши футболчиси — Лука Модрич («Реал», Хорватия терма жамоаси).