Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мажлисда Юнусобод туманидаги «Матонат» маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди.

Айни пайтда қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш майдони ҳудуди ободонлаштирилмоқда, унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этиляпти. Ушбу ишларнинг ниҳоясига 5 кун муҳлат берилган.