«Ўзбекистон почтаси» акционерлик жамияти Самарқанд филиали директори Шерали Умаров пора олаётган вақтда ушланди, дея хабар қилинди Ўзбекистон Бош прокуратурасидан «Газета.uz"га.

Қўлга олиш жараёни фуқаро У. Ёқубовдан филиал ҳудудида савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилишига ер майдони ажратиш учун 40 минг доллар олаётган вақтда содир бўлди.

Вилоят прокуратураси маълумотига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168- модда 4- қисми (фирибгарлик) ва 211- модда 3- қисми (пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шерали Умаровга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.