Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 2019 йил учун журналистика ихтисослиги бўйича таянч докторантура (PhD)га ўқишга қабул қилишни эълон қилди. Бу ҳақда институт раҳбарияти маълум қилди, дейилади ЎзА хабарида.

— Институтимизда аввал 4та ихтисослик бўйича таянч докторантлари тайёрланадиган бўлса, энди 10 та ихтисослик бўйича талабанлар докторантура (PhD)га қабул қилинади, — дейди интститутнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Муятдин Жалелов. — Институтимиздаги илмий талабдан келиб чиқиб, Қорақалпоғистонда илк бор журналистика ихтисослиги бўйича ҳам докторантлар тайёрланадиган бўлди.

Ҳужжатлар жорий йил 15 сентябрь — 16 октябрь оралиғида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда журналистика бўйича бакалавр ва магистр мутахассислар фақат Қорақалпоқ давлат университетида тайёрланади.

Жорий ўқув йилидан бошлаб, ушбу университетда журналистика бўйича қабул квоталар сони оширилди ва сиртқи бўлим очилди. Талабалар ўзбек ва қорақалпоқ гуруҳларида таълим ола бошлади.