Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга таянган ҳолда, Москва области, Митиши шаҳри, Олимпийский проспекти, 38-уйнинг 5 корпусда жойлашган омборда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Келиб чиққан ёнғин оқибатида 2 нафар инсон, шу жумладан вояга этмаган бола халок бўлган. Ҳалок бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди.

Вафот этган фуқаролар:

Аслонова Гулсара Джураевна, 1971 й.т.

Файзиева Гулноза Мирфайзовна, 2004 й.т.

Жасадлар Митиши шаҳар марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.