Жорий ўқув йилидан бошлаб физика-математика соҳасида кўп йиллик тажрибага эга мутахассис, АҚШнинг Техас штатида 10 йилга яқин вақт истиқомат қилган, физика-математика фанлари номзоди, доцент Лазиз Сарибаев университет талабаларига дарс бермоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда университет матбуот котиби Гулжаҳан Сейтназарова маълум қилди.

Лазиз Сарибаев 1995 йил Нукус давлат университетининг физика-математика факультетини томомлаган.

Ўтган йиллар давомида турли ташкилотларда ишлаган мутахассис 2008 йилда Техас университетининг махсус таклифига биноан илмий тадқиқот ишларини АҚШда давом эттириш мақсадида жунаб кетди.

Бу ерда профессор Джое Росс бошчилигидаги «Ядро магнит резонанси» лабороториясида 10 йилга яқин вақт самарали фаолият олиб борди.

Л.Сарибаевнинг дунёнинг етакчи илмий нашрларида айниқса, физика соҳасидаги энг обрўли нашри ҳисобланган «Physical Review» каби илмий журналларда 30 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.