Осиё футбол конфедерацияси Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда ўтказилади, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Халифанинг Россиядаги жаҳон чемпионати пайтидаги учрашуви чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш борасида келишиб олинган эди.

26 сентябрь куни Тошкент шаҳри ушбу йиғилишга мезбонлик қилади. Шу муносабат билан 24−25 сентябрь кунлари ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Айни вақтда ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Тошкентга етиб келди. Бугун соат 18:30 да яна бир мартабали меҳмон — ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Халифа Ўзбекистонга ташриф буюради.

Тошкент бундай тадбирга биринчи марта мезбонлик қилмоқда. Йиғилиш Тошкент шаҳридаги «International» меҳмонхонасида ўтказилади.