Тошкент шаҳрининг Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли ва Темур Малик кўчаларида 24 сентябрдан бошлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан пойтахт маъмурияти юқорида кўрсатилган кўчаларда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан узр сўрайди, дейилади матбуот хизмати ахборотида.