Тоғли ҳудудларда шартли террористик гуруҳларни йўқ қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг қўшма машғулотлари якунига етди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Сўғд вилоятида бўлиб ўтган машғулотлар жараёнида икки давлат ҳарбий хизматчилари учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида маҳаллий аҳолини асирга олган шартли террористлар гуруҳини аниқлади.

Жангариларнинг ҳарбий таъминот тузилмалари авиация ва артиллерия ёрдамида вайрон этилгач, икки давлат ҳарбий хизматчилари террористларни йўқ қилиш ва асирларни озод қилиш бўйича операция ўтказди.

Машғулотлар якунига етганидан сўнг Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Тожикистон ҳарбий хизматчиларини «Ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирлади. Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Тожикистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.

Фото