22 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида жойлашган «Территория» ресторанида ёнғин содир бўлди. Муассасанинг том қисми ёнди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Ёнғин ҳақидаги хабар ИИББ ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига 17:51 да келиб тушди. 18:00 да олтита ўт ўчириш гуруҳи ҳодиса жойига етиб борди. Ёнғин 18:30 да ўчирилди.

Том қисмида 60 кв. м майдон ёнган. Қурбонлар ва жабрланувчилар йўқ. Ҳодиса сабаблари ва кўрилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.