«Газета.uz» Zira.uz пазандачилик саҳифаси билан ҳамкорликда нонли маҳсулотлар жамланмасини тақдим этади.

Патир

Сариёғ билан қориштирилган, мазали ва майин таъмли иссиққина патирлар кимга ҳам ёқмайди дейсиз. Агарда сиз аввал бундай нон маҳсулотларидан пишириб кўрмаган бўлсангиз, унда ҳозир айни фурсати! Нон учун хамирни хоҳласангиз бир кеча олдин тайёрлаб, эрталабги нонуштага мазали патирларпишириб оила аъзоларингизни хурсанд қилишингиз мумкин.

Пита

Пита бу Яқин Шарқ ошхонасига мансуб егулик бўлиб, у газ печида бир пастда пишириб олинади. Бу пишириқнинг газ печида қандай кўтарилишини кузатиш жуда қизиқ ҳолат. Унинг мағзига хоҳлаган маҳсулотларимиз, масалан, гўшт, сабзавотлар ёки кўкатлар солиб, тўлдиришимиз мумкин. Яқин Шарқда одатда питани хумус билан бирга дастурхонга тортишади.

Песто қайласи билан тайёрланган гулчамбар

Оширма хамирдан тайёрланиладиган бу гулчамбар, нонга ҳам, пирогга ҳам ўхшаб кетади. Бундай пишириқни песто қайласи билан пиширишга уриниб кўринг ва уйингизни Италиянинг ифорига тўлдиринг.

Истеъмол содаси билан пиширилган нон

Истеъмол содаси солиб пишириладиган нонхамири 5 дақиқа давомида қорилади ва дарҳол пиширишга қўйилади. Буғдой уни ўрнига бир неча ун навларини аралаштириб солса ҳам бўлади. Зиғир уруғчалари ўрнига кунгабоқар пистаси ёки хоҳлаган ёнғоқ турларидан фойдаланса бўлади.

Картошкали нон

Усти тилларанг ва қарсилдоқ картошкали нон жуда мазали бўлиб, уни албатта тайёрлаб кўриш керак.Бу нонпиширилгандан бир неча кундан сўнг ҳам юмшоқ ва майинлигини йўқотмайди.

Сутли нон

Сутда қорилиб пишириладиган нонларнинг уйда тайёрланиш рецептини сизларга тақдим этамиз. Бунда ноннинг усти қарсилдоқ, ичи эса пахтадек юмшоқ бўлиб пишади.

Нон пиширгичда тайёрланилган нон

Агарда таомлар тайёрлашда ортиқча бўш вақтга эга бўлмасангиз, унда ўзи хамир қориб, ўзи пиширадиган ажойиб қурилма — нонпиширгичларга эҳтиёж сезасиз.Унда тайёрланилган нон идеал даражада чиқади.

Гулкарамли глютенсиз нон

Сизларга глютенсиз бўлган, ажойиб нонрецептини тақдим этамиз. Унинг номланишидан хавотирланманг, чунки унга керакли барча масаллиқлар барчанинг уйидан топилади.
Бу нон осон тайёрланилади, хона ҳароратида 3−4 кунгача яхши сақланади.

Бунданда кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15