21 сентябрдан Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчаси метронинг Юнусобод йўналишида қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли транспорт ҳаракати учун ёпилди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Амир Темур шоҳ кўчаси орқали Тошкент автомобиль ҳалқа йўлига чиқиш учун айланма йўл ташкил этилди.

Юнусобод метро йўналишининг 2,9 километрлик қисми 2019 йилда фойдаланишга топшириш белгиланган.