Олий таълим муассасаларига 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 15сентябрдан 30 сентябрига қадар узайтирилди. Ўзбекистон Таълим муаассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 17 сентябрда шу ҳақдаги қарорни қабул қилди, дея хабар берди Олий таълим вазирлиги Telegram-каналида.

Шунингдек, кириш имтиҳонлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 31 октябрь этиб белгиланди.