21 сентябрь куни тахминан 11:35 да Яшнобод туманидаги «Олтин тегирмон» юк ортиш станциясида юк поездининг дон ташишга мўлжалланган иккита вагони темир излардан чиқиб кетган, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрлангани йўқ. Бироқ вагонлар қулаши натижасида тўсиқлар ва темир йўлга яқин жойлашган уйлар деворига зарар етган.

Айни пайтда ҳодиса жойида ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, ФВВ, ҳокимият ва Тошкент ИИББ вакиллари иш олиб бормоқда. Авария-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса сабаблари ҳамда кўрилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.