Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси давлат чегаралари ўтказиш пунктлари орқали айрим турдаги товарларни божсиз олиб кириш талабларини кучайтириш таклиф қилинмоқда.

Муҳокама учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида июнь ойида жорий этилган божсиз олиб кириш миқдорий меъёрларига ўзгартишлар киритиш белгиланган.

Ҳозирда 20 номдаги товарларни (музлаткич, кондиционер, кир ювиш машинаси ва бошқалар) бир ойда бир донадан олиб кириш мумкин бўлса, уни 6 ойгачаошириш таклиф қилинмоқда. «Бошқа» товарлар (ҳар бир номда 2 кг дан, лекин жами 10 кг дан ошмаган миқдорда) учун эса бу вақтнинг 1 суткадан 1 ойга узайтириш кўзда тутилган.

Августда Марказий банк ўз ҳисоботида чегарадан товарларни олиб киришга чеклов жорий этилгани маиший техникалар нархининг 3,1 фоизга қимматлашишига олиб келганини маълум қилган эди. Жумладан, дазмоллар — 3,1 фоиз, электр чойнаклар — 2,4 фоиз ва чангюткичлар — 1,1 фоизга қимматлади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамаси 5 ноябрга қадар давом этади.