Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида имзоланган идоралараро олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ Тошкент давлат педагогика университетида Инновацион педагогика ўзбек-белорусь қўшма факультети ташкил этилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги канали орқали берилган хабарга кўра, қўшма факультетга дастлаб логопедия йўналиши бўйича 100 нафар талаба қабул қилинади. Ўқув жараёнлари иккала университетнинг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан энг илғор тажрибалар асосида олиб борилади.

Талабалар ўқув жараёни ва амалиётнинг бир қисмини Беларусда ўтишади ҳамда битирувчиларга Беларусь ва Тошкент давлат педагогика университетларининг дипломи (double degree) берилади.