Эртага Тошкентда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати маълум қилди, дейилади ЎзА хабарида.

Биринчи марта ташкил этилаётган ушбу акция Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ўтказилмоқда.

Бир қатор манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташкил этилган акция эртага соат 10.00да Тошкент шаҳрининг Сеул кўчасида бошланади.

Қайд этиш жоизки, бу кўчада яқинда велосипедчилар учун икки томонлама намунавий йўлакча қуриб битказилган эди.