АҚШ Ўрмон хизмати, Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Green World Future ННТ Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Сўқоқ қўриқхонасида уч кун давомида семинарлар ташкил этди.

Ўрмон хўжалиги бўйича экспертлар Лия Лорд, Отом Эл ва Мэтью Филлипс паркни ривожлантириш, жумладан дам олиш жойларини лойиҳалаштириш, сўқмоқлар дизайни ва реабилитацияси, табиат қўйнидаги таълим имкониятлари ҳамда лойиҳаларда маҳаллий аҳолининг иштироки тўғрисида семинарлар ташкил этди, дея хабар қилди АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси.

«Ташкилотимиз ўз паркларини қандай бошқараётгани ўрганишга қизиқиш билдирган Зомин ва Угом-Чотқол миллий боғлари каби тан олинган паркларнинг ўрмончилари ва мутахассислари билан тажриба алмашганимиздан мамнунмиз», — деди дастурлар менежери Лия Лорд.

АҚШ Ўрмон хизмати турли мамлакатларда ўрмонлардан барқарор фойдаланиш ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича халқаро дастурларни амалга оширади.