Жорий йилнинг 11 -15 сентябрь кунлари Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» анъанавий тўқимачиликнинг тўртинчи фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль Фарғона вилояти ҳокимияти ва Марғилон шаҳри ҳокимияти, Марғилондаги Ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Ислом Каримов номидаги Республика ҳайрия жамоатчилик фонди, «Ҳунарманд» уюшмаси, ДВВ Интернатионал ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Марказий-осиё халқаро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Уcэлл уяли алоқа оператори, Grant Thornton адвокатлик фирмаси, Oxus Culture, шунингдек ахборот ҳамкорлари бўлмиш Нодавлат электрон ОАВ миллий агентлиги ҳамда «Янги фазо асри» медиа агентлиги кўмагида ташкил этилди.

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари — жаноб Дандев Бадарч қуйидагиларни таъкидлади: «Атлас байрами» фестивалининг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг бой номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш ва оммалаштириш, ҳамда Ўзбекистонда анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шунингдек фестиваль анъанавий маҳсулотлар дизайни ва сифатини такомиллаштириш, ҳамда минтақа билан яқин танишиш учун сайёҳларини жалб этишга ўз ҳиссасини қўшади. Бундан ташқари, фестиваль ёшлар ва аёлларга анъанавий ҳунармандчилик соҳасида янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятини яратади, шу билан бирга аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигини такомиллаштириш йўлга қўяди".

Бундан ташқари, фестиваль инсонларни бирлаштирибгина қолмай, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишда ва ривожлантиришда платформа вазифасини ўтади. Шунингдек тадбир, Ўзбекистон ҳудудида барқарор туризмни ривожлантириб, хабардорликни, айниқса ёшлар орасида номоддий маданий мероснинг қай даражада муҳим эканлиги ва уни сақлаш йўлидаги билимини оширди.

Анъанавий ҳунармандчиликни сақлаб қолиш, оммалаштириш ва ривожлантириш бутун Марказий Осиё минтақаси ва Европа учун ҳам муҳимдир. Шу муносабат билан ушбу фестиваль ўз географик чегараларини кенгайтириб Испания, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Россия, Франция ва яна бошқа давлатларни иштирок учун чорлади. Ушбу мамлакатларнинг усталари, рассомлари ва мутахассисларининг иштироки фестивальни бойитади, иштирокчилар ўртасида тажриба алмашиш имкониятини беради, ҳамда маданият орқали Марказий Осиёда ушбу йўналишдаги ҳамкорлик ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Минтақанинг ранг баранг анъана ва услублари, дизайн, техника ва ғоялари билан яқиндан танишиш ҳамда мутахасисларга фестиваль меҳмонлари билан тажриба алмашиш имконияти тақдим этилди.

Тўртинчи фестивалнинг дастурини анъанавий каштачилик, кигиз тўқимачилиги, анъанавий каштачилик қўлланилган мода дизайни, шунингдек, ҳунармандчилик соҳасида молиявий саводхонлик ва тадбиркорлик бўйича 11−13 сентябр кунлари ёш ҳунармандлар учун амалий машғулотлар очиб берди. 60 га яқин ёш ҳунармандлар ва дизайнерлар келгусида қўл келадиган, яъни асрлар оша давом этиб келаётган ва замонавий кўриниш касб этган маҳорат дарслари: миллий нақшлар, матолар ва табиий бўёқлардан тортиб, маданий маҳсулотни ва интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда тарғиб этишни қамраб олган.

12−13 сентябр кунлари фестиваль доирасида «Буюк Ипак Йўли бўйлаб ЮНEСКОнинг интерактив атласи» лойиҳаси доирасида Буюк Ипак йўли анъанавий тўқимачилиги мавзусида экспертлар кенгаши ўтказилди. Ипак бўйича етакчи мутахасислар ЮНEСКОнинг ушбу кенгашида иштирок этиш таклифини қабул қилдилар.

Шунингдек, фестивалда ЮНEСКОнинг тинчлик йўлидаги элчиси, санъат арбоби, тўқимачилик ва анъанавий ҳунармандчилик бўйича мутахасис, дунёга таниқли дизайнер Биби Рассел хоним иштирок этди. 2018 йил давомида у ёш дизайнерлар учун маҳорат дарслари ўтказди. Маҳорат дарслари натижалари фестиваль доирасида намойиш этилди.

Фестивални гала концерт ва Ўзбекистоннинг таниқли ҳамда чет элдан ташриф буюрган дизайнерлар дефилеси ёпиб берди.