18 сентябрь куни эрталаб соат 8:30 ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ балонининг портлаши натижасида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бещ нафар оғир беморлар РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилди. Етти нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, тӯққиз нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМдан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилди.

Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.

Автоҳалокат сабаблари ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.