Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар 17 сентябрь куни ИТБ Гуруҳи ва Араб жамғармалари Мувофиқлаштирувчи гуруҳи делегацияси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди, дея хабар қилди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ташриф доирасида 18−19 сентябрь кунлари «ИТБ Гуруҳи куни» анжумани ҳамда Араб жамғармалари Мувофиқлаштирувчи гуруҳи иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтади. Уларда бош вазир ўринбосари. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов иштирок этади.

Ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи вақтида Ислом тараққиёт банки раҳбари билан учрашган эди.