Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 13 сентябрь куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳар «Янги тонг» маҳалла фуқаролар йиғини 5а-кичик туманида жойлашган 4 қаватли 19-уйнинг 3-қаватида жойлашган 35-хонадонда электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 20 кв.м. майдонда пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғинни ўчириш вақтида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида 4-қаватда жойлашган 4 та хонадондан 12 нафар шахс қутқариб қолинди. Қутқарилган шахслардан бир нафари ногирон, бир нафари чақалоқ ва тўққиз нафари аёллар бўлган.